Туркистонда XIX аср охири – XX аср бошида вужудга келган жадидчилик ҳаракати – миллий уйғониш, миллий озодлик ҳаракати эди. Россия империяси томонидан Туркистонни эгаллаш учун босқинчилик ҳужумининг бошланиши, Қўқон хонлиги ҳудудида Туркистон генерал-губернаторлигининг ташкил этилиши ҳамда уларнинг минтақадаги зўравонлик ва зулм сиёсати миллат ойдинларини бефарқ қолдирмади.

Улар ўз атрофида босқинчиларга қарши курашиш учун бутун халқни жипслаштиришга ҳаракат қилди. Бунинг учун дастлаб, янги усул мактабларига асос солиб, диний фанлар билан биргаликда дунёвий фанларни ўқитишни йўлга қўйдилар.   

Истеъдодли ёшларни хорижга ўқитиш, уларни қишлоқ хўжалиги, иқтисод, молия, тиббиёт ва бошқа замонавий соҳалар бўйича етук мутахассислар қилиб тайёрлашни мақсад қилдилар. Ўқув қўлланмалар, дарсликлар яратдилар. Миллий театр ва миллий матбуотга асос солдилар. Улар ўз даврларида миллатга ва жамиятга катта наф келтирдилар. Ўта чуқур билим ва салоҳиятга эга бўлган Ватан озодлиги учун жон куйдирган фидойиларимиз 1919 – 1938 йилларда қатағон қилинмаганида Учинчи Ренессансга асос солган бўлардилар.   

Ватан истиқлоли, унинг эрки ва озодлигини устувор билиш, халқимизни залолат ботқоғига етаклаётган турли иллатларга барҳам бериш, одамларни илмга, зиёга ошно этиш, илғор мамлакатларнинг фақат яхши ва ўрганишга азригулик анъаналарини жамият ҳаётига татбиқ этиш маърифатпарвар боболаримизнинг олий мақсадлари эди.     

Ўз моҳият эътиборига кўра ноёб ижтимоий-сиёсий феномен бўлган жадидчилик ғоясининг шаклланиши ва тараққиётига доир дунёнинг бир қатор мамлакатларида кўплаб тадқиқотлар яратилган бўлса-да, ушбу ҳаракат намояндаларининг Марказий Осиё ҳудудида миллий давлатчилик ва минтақавий ўзига хосликни, фуқаролик жамиятининг ривожланишига қўшган улкан ҳиссасини концептуал ва тизимли асосда атрофлича ўрганиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.   

Шу нуқтаи назардан қараганда, тараққийпарвар аждодларимизнинг илғор ғоя ва қарашларини тадқиқ этиш ва тизимлаштириш, Туркистон жадидларининг миллий давлатчилик ривожидаги ўрни ва таъсирини ўрганиш, XX асрнинг биринчи чорагида улар томонидан барпо этилган давлат тузилмаларининг қонунчилик базасини таҳлил қилиш, дунёвий, ҳуқуқий ва демократик жамият қуришга қаратилган фаолиятига тарихий баҳо бериш муҳим аҳамиятга эга.   

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда инсон қадри улуғланадиган адолатли, эркин ва обод жамият, халқпарвар давлат, фаровон ҳаёт барпо этишга қаратилган ислоҳотлар жадид боболаримизнинг эзгу ғоя ва дастурларига ҳар жиҳатдан уйғун ва ҳамоҳангдир. Шу боис, халқимиз озодлиги ва Ватанимиз равнақи йўлида азиз жонларини фидо қилган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини янгича тафаккур асосида ўрганиш ҳамда тарғиб этишга алоҳида эътибор берилмоқда.   

Шу нуқтаи назардан, жадид боболаримизнинг илмий меросини тадқиқ қилиш кун тартибидаги муҳим вазифага айланмоқда.   

Тараққийпарвар боболаримиз фаолияти ҳақида гап кетганда, бу Шерали Турдиев, Бегали Қосимов, Наим Каримов, Бойбўта Дўстқораев ва бошқа кўплаб олимлар бутун умрини сарфлаган мавзу саналади. Туркистон жадидлари бўйича нафақат адабиётшунослар, балки тарихчи, педагог, файласуф, санъатшунос олимлар ҳам тадқиқотлар олиб бордилар. Жумладан, Қаҳрамон Ражабов, Дилором Алимова, Улуғбек Долимов, Сирожиддин Аҳмад ва бошқалар жадидчиликнинг вужудга келиши, ҳаракатнинг мақсад ва вазифалари, жадид мактаблари фаолияти, тараққийпарварларнинг фалсафий, педагогик қарашлари ҳақида асарлар яратдилар.   

Бундай эзгу мақсад-муддао Шуҳрат Ризаев, Рустам Шамсутдинов, Баҳром Ирзаев, Дилором Алимова, Саидакбар Аъзамхўжаев ва бошқа кўплаб игна билан қудуқ қазишдек машаққатларни чекаётган олимларимизнинг тадқиқотларида устувор ўрин эгаллаб келмоқда.     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори тараққийпарвар боболаримизнинг ҳаёти, эзгу ишларини чуқур ва атрофлича ўрганишда, тарғиб этишда катта аҳамият касб этади.   

Мазкур ҳужжат асосида Бухоро шаҳридаги тарихий маскан – Хўжа Гулрез кўчаси 13-уй манзилида жойлашган Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу бежиз эмас, албатта. Олимларнинг фикрича, Бухородек қўҳна заминда жадидчиликнинг вужудга келишида ХХ аср бошларида Россия, Эрон, Туркияда кечган инқилобий ҳаракатлар, амирликдаги маърифатпарварларнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти муҳим аҳамият касб этган.  Зеро, жадидлар мавзуси ҳали кўплаб тадқиқотларни, тинимсиз изланишларни кутмоқда.   

Бугун жадидчилик ҳаракати бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилмоқда, ижодкор зиёлилар, олимлар томонидан асарлар яратилмоқда. Тарих институти бу мавзуда тадқиқот олиб бориш, йиғинлар ўтказиш бўйича етакчилик қиляпти, десам адашмаган бўламан. Жумладан, Тарих институти илмий ходимлари томонидан “jadidlar.uz” платформасининг яратилиши жадидчилик ҳаракатининг вужудга келиши, уларнинг илмий мероси, ижтимоий-сиёсий фаолияти, жадид матбуоти, Туркистон мухторияти тарихи ҳақида етарлича билим олиш имконини беради.   

Жадидлар меросини ёшларга кўпроқ етказиш учун жадидларнинг асарлари ва жадидчиликка бағишланган асарларни минглаб нусхада чоп этиш, жадидлар ҳақида мультфильмлар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар ҳамда сериаллар яратиш, шаҳар ва қишлоқдаги кўчаларга, мактабларга, олий таълим муассасаларига уларнинг номини бериш, улар туғилиб ўсган шаҳар ва қишлоқларга ёдгорлик лавҳлари ўрнатиш, мактаб дарсликларида жадидчилик тарихига кўпроқ соатлар ажратиш, олий таълим муассасалари талабалари учун ўқитиладиган Ўзбекистон тарихи фанида жадидларни алоҳида мавзу сифатида ўқитиш, тарих йўналиши талабаларига жадидчилик тарихини махсус фан сифатида ўқитишни жорий қилиш керак, деб ҳисоблайман. Миллий ўзлик, миллий руҳ ва бирдамликни жадидларнинг ибратли ҳаёт йўли ва асарлари орқали етказиш, уларга муносиб бўлишга ўргатиш кенг жамоатчиликнинг муҳим вазифасига айланиши керак.   

Дилором ҒАФФОРОВА,

Республика Маънавий ва маърифат маркази

Шофиркон туман бўлинмаси раҳбари

ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умрини Ватан озодлиги, маърифат ва эзгуликка бағишлаганлар