Умидли спортчилар маскани
Бухоро шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида стол тенниси, бокс, қиличбозлик, турон якка кураши, шотокан каратэ-до, таэквондо WTF каби спорт турлари бўйича машғулотлар йўлга қўйилган. Уларда 700 дан зиёд ўғил-қиз маҳорат оширмоқда.
Шотокан каратэ-до бўлимига 35 нафар ёшлар жалб этилган. Мураббий Мавлон Қаюмов бошчилигида шотокан каратэ-до сирларини пухта ўзлаштираётган спортчи-ёшлар қатор мусобақаларда яхши натижа кўрсатиб келмоқда. Хусусан, 14 март куни пойтахтда ўтказилган “Азамат-Карим” спорт соғломлаштириш маркази каратэ клубининг очиқ чемпионатида мактаб спортчилари вилоят терма жамоаси сафида иштирок этди. Терма жамоа мусобақада 38 та медални қўлга киритди. 10 та медаль ушбу мактаб спортчилари ҳиссасига тўғри келди.
[gallery-1701]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА