Улуғбек полвон жаҳон чемпионига айланди
Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида эркин кураш беллашувлари ўтказилмоқда.
Чемпионатнинг 48 килограммгача вазн тоифасида ҳамюртимиз Улуғбек Рашидов сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида эронлик Амираббас Золфали Ализадени 11:0 ҳисобида енгиб, олтин медални қўлга киритди. Шуни таъкидлаш жоизки, Улуғбек полвон бундан аввал U15 ва U17 ёш тоифаларида Осиё чемпионига айланган эди.
Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича ўтаётган мазкур жаҳон биринчилигида айни пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 олтин (эркин кураш), 1 кумуш ва 5 бронза (юнон-рум кураши) медали бор.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА