«Улар қандай уддалади?». Сурхондарёлик ғаллакорларнинг зафари суратларда
ФОТОРЕПОРТАЖ. Ғаллазорлардан бугунги кунгача 592.5 минг тонна сара дон йиғиб олган Сурхондарё вилоят деҳқонлари давлатга ғалла сотиш режасини ортиғи билан бажарди.
Ғаллазорлардан бугунги кунгача 592.5 минг тонна сара дон йиғиб олган Сурхондарё вилоят деҳқонлари давлатга ғалла сотиш режасини ортиғи билан бажарди. Эътиборлиси, вилоят тарихида биринчи бор ҳар гектар ғаллазордан ўртача 64.2 центнердан буғдой саранжомланди.
Воҳада ҳар гектар ғаллазордан юқори натижа олиш бўйича Сариосиё ва Денов тумани деҳқонлари пешқадам бўлди. Ҳар икки туман тадбиркор деҳқонлари ғаллазорларнинг гектаридан қарийб 74 центнердан сара дон йиғиб олди. Ҳосилдорлик Қумқўрғонда 72.2 центнерни ташкил этган бўлса, Ангор, Шўрчи, Узун, Жарқўрғон, Шеробод туманларининг деҳқонлари ҳар гектар ғаллазордан ўртача 70 центнердан ҳосил кўтарди.
Ғаллазордаги ҳосилни қисқа фурсатда йиғиб олиш, буғдой, арпа нобудгарчилигининг олдини олишда вилоятдаги «Агросервис МТП» ва муқобил машина-трактор парклари комбайнлари ва операторларининг хизмати катта бўлди. Техника жиловкорлари мавжуд 359 та иш унуми юқори “Keys”, “Klass Dominator”, “Vektor” русумли комбайнлари ҳамда 15 та янги комбайндан унумли фойдаланган ҳолда ўрим-йиғим ишларини тез фурсатда якунлади.



