Украина бош вазири истеъфога чиқди: ҳукумат таркиби янгиланмоқда
Украина Олий Радаси мамлакат бош вазири Юлия Свириденкони лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Ушбу қарорни 258 нафар депутат қўллаб-қувватлади.
Ҳукумат раҳбарининг истеъфоси қонунчиликка мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тўлиқ таркибда тарқалишига олиб келди. Янги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунга қадар бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва энергетика вазири Денис Шмигаль ҳукумат раҳбари вазифасини вақтинча бажариб туради.
Янги бош вазир номзодини 16 июль куни тасдиқлаш режалаштирилган. Аввалроқ, президент Владимир Зеленский давлат сиёсий стратегиясини янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси таркибини ўзгартириш зарурлигини маълум қилган эди.
Унинг таъкидлашича, бу кадрлар алмашинуви давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларини кучайтиришга хизмат қилади. Давлат раҳбари Юлия Свириденкога бош вазир сифатидаги фаолияти учун миннатдорлик билдириб, унга Украина учун муҳим бўлган янги йўналишлардан бирига раҳбарлик қилишни таклиф этди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА