Учтепада Ҳиндистон университетининг филиали очилади
Пойтахтимизнинг Учтепа туманига Муҳаммад Важид бошчилигида Ҳиндистоннинг Glocal Unversity вакиллари ташриф буюрди.
Учрашувда Учтепа туман сектор раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ва университет вакиллари ўртасида истиқболдаги ҳамкорликка келишилди. Музокаралар давомида келажакда Учтепа тумани ҳудудида мазкур университет филиалини ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Glocal university тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва банк мутахассисларини тайёрлашда хусусий таълим муассасаси ҳисобланиб, Ҳиндистоннинг Утта-Прадеш штати Саҳаранапур шаҳрида жойлашган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА