Уч йилда соҳа масъуллари ва ҳокимлар олдида 2 миллиард 800 миллион долларлик 42 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси тургани қайд этилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Таҳлилларга кўра, дунёда минерал ўғитга талаб йилига 5 фоиздан ўсиб, 2030 йилда 260 миллиард доллардан ошади.
Айниқса, янги агротехнологиялар ҳисобига сувда эрувчан ўғитга бўлган эҳтиёж кескин кўпаймоқда.
Инвесторлар билан музокаралар натижасида Қашқадарёда йиллик қуввати 230 минг тонна бўлган 114 миллион долларлик, Сирдарё вилоятида 400 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Умуман, уч йилда соҳа масъуллари ва ҳокимлар олдида 2 миллиард 800 миллион долларлик 42 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси тургани қайд этилди.
Бу орқали 2030 йилга бориб, азотли ўғит ишлаб чиқариш ҳажмини 2,8 миллиондан 4 миллион тоннага, фосфорли ўғитни 400 мингдан 900 минг тоннага, сувда эрувчан ўғитларни 100 мингдан 400 минг тоннага етказиш муҳим экани таъкидланди.
ЎзА