Уч боксчимиз ярим финалга чиқди
Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида уч нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида уч нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чемпионатнинг чорак финалида вазни 56 килограммгача бўлган боксчимиз Хуршидбек Расулжонов ироқлик Ҳусейн Абдулҳадига қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, 52 килограммгача вазнда иштирок этган Мирзабек Мирзахалилов япониялик Шунносуке Хирацукага ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шунингдек, 60 килограммгача вазн тоифаси мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп устамиз Раҳматилло Тошпўлатов Жанубий кореялик Субин Кимни йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, қизлар ўртасидаги чорак финал беллашувларида вакилларимиздан Сайдинисо Муҳаммадалиева – Синаджан Мари (Филиппин), Ситора Турдибекова – Сомнуек Панпатчара (Таиланд), Навбаҳор Ҳамидова – Асел Сагатова (Қозоғистон) билан рақобатлашади.