Twitter, Google ва Facebook жаримага тортилди
Google ва Facebook Россияда тақиқланган контентни олиб ташламагани учун 20 миллион рубль (267 минг доллар) жаримага тортилди. Twitter эса шунга ўхшаш қоидабузарлик учун 24 миллион рубль (320 минг доллар) миқдорида жарима тўлайди.
Бу ҳақда TASS ахборот агентлиги хабар берди. Маълум бўлишича, 422-сонли суд магистратура бўлимидаги техника титанларига қарши маъмурий протоколлар аниқланган.
Суд Google ва Facebook'га тегишли бешта мурожаат келиб тушганини айтмоқда. Twitter платформаси бўйича эса олтита шикоят аризаси берилган. Мурожаатга кўра, Россия фуқаролари веб-сайти ёки ахборот ресурсидаги маълумотни ўчириб ташламаслик ҳамда интернет тармоғидаги хабарларни олиб ташлаш мажбурияти Россия Федерацияси томонидан талаб қилинган. Аммо ушбу талаб бажарилмаган. Қолаверса, мазкур иш юзасидан суд мажлиси ҳали белгиланмади.
Aпрель ойи бошида Москванинг Таганский туман судининг 422-сонли судьялар бўлими вояга етмаганларни рухсатсиз ва ноқонуний тадбирга қўшилишга чақирувчи твитларни ўчиришни рад этгани учун учта маъмурий баённома бўйича Twitter'га жами 8,9 миллион рубль (116 минг 778 доллар) жарима кўйган эди.
Компания ушбу қарорлар устидан шикоятларни аллақачон юборган. Суд кейинчалик ҳолат юзасидан қарорларни тақдим этади. Бундан ташқари, худди шу қоидабузарлик учун TikTok'дан ҳам 2,6 миллион рубль (34 минг доллар) ундирилди.
Россия оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш уюшмаси маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда январь-февраль ойларида ўтказилган рухсатсиз ва ноқонуний тадбирларда қатнашишни рағбатлантирувчи икки ярим мингдан ортиқ ҳолат кузатилган. Ушбу қоидабузарлик юридик шахслар учун 800 мингдан 4 миллион рублгача жаримага олиб келади.