Тухтамишев Сайиткул Сайдуллаевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қовун этини бўлакларга кесиш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” мавзусида
Тухтамишев Сайиткул Сайдуллаевичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги бўйича “Қовун этини бўлакларга кесиш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация иши ҳимояси Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.08/2025.27.12.Т.13.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 8 июль куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 110800, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.
Тел.: (+99855) 903-14-18
e-mail: qabulxona@qxmiti.uz