Турсунбоев Шоҳруҳ Бобир ўғлининг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Дания селекциясига мансуб голштин зотли қорамоллар авлодининг селекция белгиларини намоён бўлиши» мавзусида
Турсунбоев Шоҳруҳ Бобир ўғлининг 06.02.01 — «Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси. Қоракўлчилик» ихтисослиги бўйича «Дания селекциясига мансуб голштин зотли қорамоллар авлодининг селекция белгиларини намоён бўлиши» мавзусидаги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/2025.27.12.Qx.02.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 7 декабрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 111218, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй. Тошкент давлат аграр университети, АРМ биноси, 2-қават.
Тел.: (+998 71) 260-48-60; e-mail: tuag-info@edu.uz.