Туркманов Мамур Матмусаевичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси бор беморларда остеоартрознинг ўзига хос клиник кечиши» мавзусида
Туркманов Мамур Матмусаевичнинг 14.00.05 — «Ички касалликлар» ихтисослиги бўйича «Бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси бор беморларда остеоартрознинг ўзига хос клиник кечиши» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 3 декабрь куни соат 12:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Самарқанд шаҳри, М. Улуғбек кўчаси, 70а-уй. Самарқанд давлат тиббиёт университети, ихтисослаштирилган болалар хирургик клиникаси конференц-зали.
Тел./факс: (+998 66) 233-08-41; факс: (+998 66) 233-71-75;
e-mail: sammu@sammu.uz, samgmu@mail.ru.