Туркманистон ва Россия ҳамкорлиги
Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Президенти этиб сайлангач илк хорижий расмий сафарини Россиядан бошлади.
10 июнь куни Владимир Путин билан яккама-якка ва кейин делегацияларнинг кенгайтирилган таркибида ўтказилган музокаралар чоғида икки давлатнинг ҳозирги муносабатлари кўриб чиқилди ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
Музокаралар якунида долзарб соҳалардаги ҳамкорликнинг тараққиётига бағишланган 15 та шартнома имзоланди. Давлат раҳбарлари Туркманистон ва Россия ўртасида стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришга оид декларацияни имзоладилар.
Владимир Путин Сердар Бердимуҳамедовни “Дружба” (“Дўстлик”) ордени билан мукофотлади.