Туркманистон ва Хитой "Галкиниш" газ конида янги лойиҳани ишга туширди
Туркманистон ва Хитой Қорақум чўлида жойлашган дунёдаги энг йирик газ конларидан бири ҳисобланмиш "Галкиниш" конида янги ривожланиш босқичини бошлади.
Таъкидланишича, лойиҳа Хитой Миллий нефт-газ корпорацияси (CNPC) иштирокида амалга оширилмоқда.
Режалаштирилган лойиҳанинг очилиш маросимида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Хитой бош вазири ўринбосари Дин Сюэсян иштирок этган.
Британиянинг “GaffneyCline” ташкилоти маълумотига кўра, 2013 йилдан бери ишлаётган “Галкиниш” кони дунёдаги иккинчи энг йирик табиий газ кони ҳисобланади.
С.Раҳимов, ЎзА