Туркманистон маданияти кунлари бошланди
Мамлакатимизда жорий йилнинг 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари Туркманистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.
Бугун, 28 октябрь куни Туркманистон Республикасининг маданият вазири бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоро вилоятининг “Олот” чегара божхона постида Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова ва бошқа мезбонлар томонидан тантанали кутиб олинди.
[gallery-14272]
Тадбир доирасида Бухорода Туркман гиламлари тарихи миллий кўргазмаси ва Гилам марказининг очилиш маросими бўлади. Туркман гиламига бағишланган конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбирнинг ёпилиш маросими кўҳна ва боқий Бухорода ўтказилади.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари