Туркия Республикаси Конституциявий суди делегацияси Самарқандда
Юртимизга ташриф буюрган Туркия Республикаси Конституциявий суди президенти Қодир Ўзкая бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ҳамроҳлигида қадимий кентга келган дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасини зиёрат қилди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Мажмуадаги ноёб тарихий обида – Марказий Осиёдаги энг қадимий масжид тарихи меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Меҳмонлар Шоҳи Зинда мақбаралар мажмуаси билан ҳам яқиндан танишиб, обида тарихи, у ерда мангу қўним топган тарихий шахслар ҳақида маълумотга эга бўлди.
Туркиялик меҳмонлар Амир Темур мақбараси зиёратига ҳам катта қизиқиш билдирди. Темурийлар даври маданияти ва тарихи ҳақида батафсил маълумот берилди.
[gallery-29222]
Ташриф давомида Туркия Конституциявий суди делегацияси ислом оламида алоҳида ўрин тутувчи Имом Бухорий мажмуасини ҳам зиёрат қилди. Бу ерда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини меҳмонлар мамнуният билан эътироф этди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари