Туркия Эроннинг “Mahan Air” авиакомпанияси парвозларини тўхтатмоқда
Туркия расмийлари АҚШ Молия вазирлиги томонидан Эроннинг хусусий “Mahan Air” авиакомпаниясига хизмат кўрсатувчи турк компанияларига нисбатан санкция жорий этилиши ортидан ушбу авиакомпания рейслари тўхтатилишини маълум қилди. 21 сентябрдан кучга кирадиган ушбу тақиқ Эрон ва Туркия ўртасидаги барча йўналишларни қамраб олади.
АҚШ Молия вазирлиги Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Ислом Республикаси фуқаро авиакомпаниялари, қуруқликдаги хизмат кўрсатиш провайдерлари, юк ташувчи корхоналари ва эҳтиёт қисмлар етказиб берувчиларига қарши кенг қамровли қора рўйхат эълон қилган эди. Чекловда хорижий компанияларга Эрон фирмалари билан алоқани узиш учун қисқа муддат берилган бўлиб, учинчи мамлакат хизмат кўрсатувчиларига нисбатан ҳам жазо чораси қўлланишидан огоҳлантирилган. Шу муносабат билан Туркиянинг “S Sistem”, “Mes Cargo” ва “Sky Phoenix” компаниялари “Mahan Air” га эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, чипта сотиш ва самолёт харид қилишда кўмаклашгани учун санкция рўйхатига киритилди.
Расмийлар таъкидлашича, уч турк корхонасига қўйилган чеклов хавф-хатар бевосита авиакомпаниянинг Туркиядаги хизмат кўрсатиш занжирига таҳдид солаётганини кўрсатди. Эндиликда “Mahan Air” компаниясига хизмат кўрсатувчи ҳар бир маҳаллий тузилма аэропорт операторлари, ердаги хизмат, чиптахона ва банк каби турли соҳалар АҚШ текшируви ва жазо чорасига дуч келиши мумкин.
Шу билан бирга Анқара Теҳрон билан икки томонлама авиация битими, парвоз хавфсизлиги ва турк фирмаларини янги молиявий жаримадан ҳимоя қилиш назарда тутилган ҳолда, бошқа авиакомпаниялар бўйича ҳам вазиятни баҳолашда давом этади.
Кунига Истанбул ва Теҳрон ўртасида камида уч рейс амалга ошириб келган “Mahan Air” Ўмон ва Грузияга ҳам парвоз тўхташини тасдиқлади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА