“Turkish Open”дан саккизта медаль
Туркияда таэквондо бўйича терма жамоамиз учун йилнинг илк халқаро турнири муваффақиятли якунланди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматидан хабар беришларича, 12 март куни бўлиб ўтган беллашувларда Никита Рафалович -80 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Ушбу вазнда баҳс олиб борган Шуҳрат Салаев, шунингдек, Шоҳсанам Аъзамова (-46 кг) ҳамда Мадинабону Маннопова (-49 кг) бронза медали билан тақдирланишди.
Эътиборли жиҳати, жорий мусобақада финалгача борган 3 нафар таэквондочимиз ҳал қилувчи жангларни ҳам муваффақиятли якунлади. Шу тариқа жамоамиз ўзи иштирок этган йилнинг илк мусобақасида 3 та олтин ва 5 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлди.
“Turkish Open” ғолиб ва совриндорлари:
Олтин – Улуғбек Рашитов
Олтин – Нигора Турсунқулова
Олтин – Никита Рафалович
Бронза – Чарос Қаюмова
Бронза – Шоҳрух Ражабов
Бронза – Мадинабону Маннопова
Бронза – Шоҳсанам Аъзамова
Бронза – Шуҳрат Салаев.
ЎзА