Туризм соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 19-21 март кунлари Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган “МІТТ” халқаро туризм ярмаркасида Навоий вилояти делегацияси ҳамда вилоятнинг етакчи туристик фирма вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари фаол иштирок этишди.
Навоий вилояти туризм бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ташриф доирасида Россия Федерацияси Нижегород вилояти ва Навоий вилояти ўртасида туризм саноати ва ҳунармандчилик соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида келишувлар ва меморандум имзоланди.


Шунингдек, “SABAY TRAVEL” сайёҳлик компанияси вакиллари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш, Тожикистон Республикасининг OOO “Sayri Bo'ston” сайёҳлик агентлиги билан ҳамкорлик шартномалари, Хитой Халқ Республикасининг Фуцзян провинцияси билан ҳамкорлик битими имзоланди. “Fortune exhibitions” компанияси ва Истанбул Маданият ва туризм вазирлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.



А.Бўриев, ЎзА мухбири