Трамп Оқ уй билан хайрлашди
Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланья Оқ уйдан чиқиб кетди. Улар вертолётга ўтириб, учиб кетишди.
Оммавий ахборот воситалари ёзишича, Флорида штатидаги Эндрюс авиа базасига қўнгач, собиқ президент Палм-Бичга қараб йўл олади. Шу ерда Трамп оиласининг Мар-а-Лаго қароргоҳи бор. Одатда Трамп дам олиш кунлари ва байрамларни шу ерда ўтказарди. Бу жойга айрим давлат раҳбарлари ҳам ташриф буюрган.
Трамп ўтган йили ноябрда бўлиб ўтган президент сайлови якуни бўйича Жо Байденга ютқазди. Байденнинг инаугурацияси бугун бўлиб ўтади.
Байден Капитолийда қасамёд қилгандан кейиноқ қатор фармонларга имзо чекади. Мексика чегарасида девор қурилишини тўхтатиш, АҚШни иқлим бўйича Париж битимига қайтариш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибидан чиқишни бекор қилиш қарори шулар жумласидан.
ЎзА