Трамп: Эрон АҚШ илгари сурган келишув шартини қабул қилишга тайёр эмас
АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар билан мулоқот қиларкан, Эрон ҳозирча зиддиятга барҳам бериш учун Вашингтон илгари сураётган шартни қабул қилишга тайёр эмаслигини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Ислом Республикаси келишув тузишдан манфаатдор, бироқ Теҳрон таклиф қилаётган шарт АҚШ талабига тўлиқ жавоб бермайди. Шу боис Америка етакчиси июнь ойида имзоланган, ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш ва якуний келишувга эришиш учун томонларга 60 кун муддат берган ўзаро англашув меморандумини узайтириш ниятида эмаслигини маълум қилди. Муддат 17 август куни тугаган.
Шунингдек, Трамп Ҳурмуз ҳақида ҳам баёнот бериб, мазкур сув йўлини АҚШ ҳудуди дея эълон қилиш ва бўғозни тўлиқ назоратга олиш қарорини “жуда яхши ғоя” деб атади.
Аввалроқ “Al Arabiya” телеканали ўз манбаларига таяниб, томонлар сулҳ муддатини узайтиришга келишгани тўғрисида хабар берган эди. Бинобарин, маълумот расман тасдиқланмаган. Масалан, “Reuters” АҚШ томони амалдаги келишув муддати узайтирилишига қаршилигини ёзган.
Айни пайт икки давлат ўртасидаги музокара Ҳурмуз устидан назорат, Эроннинг ядровий дастури ва санкция каби масалалар бўйича жиддий келишмовчилик туфайли мураккаблашган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА