Трамп агар демократлар ғалаба қозонса, ўзини "Жаноб Вето” деб аташларини сўрамоқда
АҚШ Президенти Дональд Трамп CBS телеканалига берган интервьюсида, агар Демократик партия оралиқ сайловда ғалабага эришса, уларнинг қонунчилик ташаббусларига вето қўйишини таъкидлади.
– Менда асосий куч бор – вето, – деди у, агар демократлар Конгрессни назоратга олса, ўзи қандай йўл тутиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан.
Шунингдек, Оқ уй эгаси “Жаноб Вето” лақаби ўзига жуда мослиги, бу унинг Демократик партия қонунчилик ташаббусларига қарши чиқишга тайёрлигини акс эттиришини таъкидлади.
Шу билан бирга Трамп Республикачилар партиясида ғалаба учун яхши имконият борлиги, ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг тарафдорлари сайлов натижасидан уялмаслиги кераклиги ҳақидаги фикрни билдирди.
Етакчи аниқ башоратдан тийилиб, овоз бериш кўпинча кутилмаган натижага олиб келишини таъкидлаган.
Конгрессга оралиқ сайлов натижаси “Республикачилар ҳар икки палатада кўпчиликни сақлаб қола оладими ёки йўқми? деган саволга ойдинлик киритади. Вакиллар палатасида сайловчилар Конгресснинг барча 435 аъзосини, Сенатда эса 100 қонун чиқарувчидан 35 нафарини сайлайди.
Демократлар кўпчилик учун зарур 218 ўринли чегарага эришиш учун қуйи палатадаги вакилликларини ҳозирги 214 ўриндан атиги тўрттага ошириши керак.
Юқори палатада республикачилар назоратни сақлаб қолиш учун 3 ўриндан кўп бўлмаган миқдорда йўқотиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА