Тўйчиев Отабек Дилшод ўғлининг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Нelicobacter pylori ассоциирланган қизилўнгач саратонини ташхислаш ўзига хосликлари ва даволаш натижалари” мавзусида
Тўйчиев Отабек Дилшод ўғлининг 14.00.14 – “Онкология” ихтисослик бўйича “Нelicobacter pylori ассоциирланган қизилўнгач саратонини ташхислаш ўзига хосликлари ва даволаш натижалари” мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ҳимояси Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 1 июнь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Автомобиль халқа йўли кўчаси, 14а-уй. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази
Тел/факс: (+99855) 515-55-68
e-mail: info@cancercenter.uz