Тўйчиев Камолиддин Собир ўғлининг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Ҳовуз балиқчилиги учун балиқлар озуқаси сифатида қора аскар пашшалари (Hermetia illucens) етиштириш технологияси» мавзусида
Тўйчиев Камолиддин Собир ўғлининг 06.02.03 — «Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси» ихтисослиги бўйича «Ҳовуз балиқчилиги учун балиқлар озуқаси сифатида қора аскар пашшалари (Hermetia illucens) етиштириш технологияси» мавзусидаги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/2025.27.12.Qx.02.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 7 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 111218, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй. Тошкент давлат аграр университети, АРМ биноси, 2-қават.
Тел.: (+998 71) 260-48-60; e-mail: tuag-info@edu.uz.