Тошкентдаги чемпионатда Ўзбекистон аёллар жамоаси йирик ҳисобни қайд этди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида регби-7 бўйича Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари эркаклар ҳамда аёллар терма жамоалари иштирокида халқаро чемпионат баҳслари қизғин давом этмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон, Мўғулистон ва Шри-Ланка терма жамоалари ғолиблик учун беллашмоқда.
Кеча жамоалар гуруҳ босқичида ўзаро куч синашган бўлса, бугун турнирнинг ҳал қилувчи учрашувлари ўтказилади. Мусобақада энг кўп очко жамғарган жамоалар чемпионлик учун кураш олиб боради.
Айниқса, Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Мўғулистонга қарши баҳси мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. Учрашувда ҳамюртларимиз фаол ва устун ўйин намойиш этиб, рақибларини 45:0 ҳисобида мағлуб этди.
[gallery-29458]
Қуйидаги суратларда Ўзбекистон ва Мўғулистон аёллар терма жамоалари ўртасида кечган учрашувнинг ёрқин лавҳалари акс этган.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА