Тошкентда янги Hilton ва субсидиялар (+видео)
Тошкент шаҳрида халқаро бренд остида фаолият бошлаган 5 юлдузли “DoubleTree by Hilton” меҳмонхонасига давлат субсидияларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Туризм қўмитаси раҳбарияти, меҳмонхона бизнеси соҳаси мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 550-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, мамлакатимизда янги меҳмонхоналар қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилмоқда.
Айнан ушбу тартиб доирасида 165 та хонадан иборат “DoubleTree by Hilton” меҳмонхонасига 10 миллиард 725 миллион сўм миқдорида субсидия, шунингдек, нуфузли халқаро меҳмонхона брендини мамлакатга олиб киргани учун қўшимча равишда 99 минг АҚШ доллари миқдорида давлат кўмаги тақдим этилди.
Маълумот учун: Амалдаги тартибга кўра, давлат субсидиялари янги қурилган 3 юлдузли меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 40 миллион сўм, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар учун эса 65 миллион сўм миқдорида ажратилади. Субсидиялаш тизими хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, соҳага хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PRYkG5kic34" title="Toshkentda yangi Hilton va subsidiyalar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА