Тошкентда миграция келажагига оид муҳим қарорлар муҳокама қилинди (+видео)
Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзусида ўтказилган Халқаро миграция форуми якунига етди.
Икки кун давом этган йирик мулоқот майдонида меҳнат миграцияси, ёшлар бандлиги, гендер тенглик, касбий тайёргарлик ва хавфсиз миграция масалалари муҳокама қилинди.
Анжуманда БМТ тизими ва халқаро ташкилотлар, давлат идоралари, Европа ва Осиё мамлакатларидан иш берувчилар, экспертлар иштирок этди. Тадбир доирасида турли мавзуларда мунозаралар, B2B ва G2G учрашувлари ўтказилиб, янги ҳамкорлик келишувларига эришилди.
Мутахассислар фикрича, форум соҳада халқаро шерикликни мустаҳкамлаш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва қонуний миграция механизмини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Lo-UnE3VP3k" title="Toshkentda migratsiya kelajagiga oid muhim qarorlar muhokama qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, ЎзА