Тошкентда Марказий Осиёда иқлим инқирози муҳокама қилинмоқда(+видео)
Музликлар эриши ва сув танқислигига қарши биргаликда ечим изланмоқда. Глобал ҳароратнинг кўтарилиши ва музликларнинг эриши бугун барчамизга дахлдор масалага айлангани бугун минтақа олимларини ҳавотирга солмоқда. Айниқса, сувининг 80%и қўшни давлатлардан келадиган Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси учун сув ресурсларини асраш ва иқлим ўзгаришига мослашиш ҳаётий заруратдир.
Айни кунларда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, УНEССО, БМТ, МАГАТE ҳамда хорижий ОТМлар ҳамкорлигида мазкур минтақавий иқлим муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА