Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилиниши кутилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши давом этмоқда.
Яқинда Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Халқаро инвестициялар ва кўп миллатли корхоналар тўғрисидаги Декларациясига қўшилиши эълон қилинди.
Ушбу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилиниши кутилмоқда.
–Буларнинг барчаси ғояларингиз амалиётда изчил татбиқ этилаётганининг ёрқин далилидир, – деди давлатимиз раҳбари.
Ўтган даврда кенгаш ҳузуридаги ишчи гуруҳлар томонидан инвесторлар учун 50 дан ортиқ фойдали йиғилишлар ўтказилди.
Натижада муқобил инвестиция жамғармалари, гаров қонунчилиги, масъулиятли бизнес юритиш, профессионал кадрлар тайёрлаш, солиқ маъмурчилиги, ер ажратиш ва энергетика каби устувор йўналишлардаги масалалар хорижий инвесторлар ҳамраислигида атрофлича муҳокама қилинди.
ЎзА