“Тошкент қиши” рейтинг турнири давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент қиши” рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтда мусобақанинг 6-тури ўйналмоқда. 200 нафардан ортиқ иштирокчи беллашаётган турнир қизғин паллага кириб улгурган.
Иштирокчилар 9 та тур ўйин ўтказишади. 5 та турдан сўнг, “А” гуруҳида Саъдулло Азизов якка пешқадам бўлиб турибди. У 5 имкониятдан 5 та очко жамғара олган. Афрузбек Собиров, Шавкат Абдухолиқов, Шаҳзод Исломовлар ҳисобида 4,5 очкодан бор. “Б” гуруҳида 3 шахматчи пешқадамлик қилмоқда: Темур Шавкатов, Рамазон Ҳубатиллаев, Жавоҳир Пардаев. Улар барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб, 5 тадан очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган.
[gallery-15434]
Рейтинг турнири ғолиб ва совриндорлари 15 январь куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА