Тошкент дунё қиличбозларини чорламоқда
9-12 декабрь кунлари пойтахтимизда Халқаро қиличбозлик федерацияси тақвим режасидан ўрин олган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилади.
Жаҳон кубоги баҳслари қиличбозликнинг шпага, рапира ва сабля йўналишлари бўйича ташкил этилади.
Спортчилар учун муҳим рейтинг очколарини тақдим қиладиган баҳслар яккалик ва жамоавий йўналишда бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мусобақа тақвимига кўра, жорий йилнинг 9 декабрида рапира бўйича яккалик, 10 декабрда шпага бўйича яккалик ва рапира бўйича жамоавий, 11 декабрда сабля бўйича яккалик ва шпага бўйича жамоавий, 12 декабрда сабля бўйича жамоавий беллашувлар ташкиллаштирилиши режалаштирилган.
Т. Рўзиев, ЎзА