Тўрткўлда “Профилактика инспектори боғи” барпо этилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ҳам ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Хусусан, “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Профилактика инспектори боғи”ни ташкил этиш мақсадида ҳудуднинг иқлим шароитига мос турли мевали дарахт кўчатлари экилди.

Ушбу эзгу ташаббус маҳаллада экологик муҳитни яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш билан бир қаторда, осойишталик посбонларининг халқ билан янада яқинлашишига ва келажак авлод учун файзли масканлар яратишга хизмат қилади.
Маҳалла ободлиги йўлидаги хайрли ишлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири