Тоқаев муддати тугагунча ҳеч қандай мукофотни олмайди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлат раҳбари лавозимидаги муддати тугамасдан ҳеч қандай Қозоғистон ёки хорижий мамлакат мукофотини қабул қилмасликка сўз берди.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Руслан Желдибайга таяниб, “Tengrinews” агентлиги хабар берди.
Аввалроқ қозоғистонлик сиёсатшунос Эрбол Едилов Россия томони Тоқаевни “Александр Невский” ордени билан тақдирлашни таклиф қилгани ҳақида баёнот берганди.
— Давлат раҳбари бу шараф учун миннатдорлик билдирди, — дейди Эрбол Едилов. — Бинобарин у президентлик муддати тугагунга қадар на ички, на хорижий мукофотни олмасликка қарор қилди.
Дарвоқе, яқинда Бишкекка ташрифи чоғида Қозоғистон раҳбари Қирғизистоннинг олий орденидан ҳам бош тортган эди.