Томорқа – барқарор даромад манбаи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг Уйчи туманида ўтказилган “Ёшлар куни” тадбирлари доирасидаги мулоқоти Ёркатай маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Жамшид Раҳимжонов хонадонида бўлди.
Наманган давлат техника университетининг битирувчи талабаси Жамшид Раҳимжонов отаси, “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Жамолиддин Абдураҳимов билан биргаликда томорқадан самарали фойдаланиб келмоқда.
Хонадондаги 10 сотих ер майдонида барпо этилган иссиқхонада 30 дан ортиқ турдаги гуллар етиштирилмоқда. Шунингдек, томорқада лола, бонсай, папая каби манзарали ўсимликлар ҳамда 20 дан зиёд навдаги киви кўчатлари парваришланмоқда. Хонадонда яна 15 бош аршан зотли қўй боқилмоқда.
[gallery-28783]
Вилоят раҳбари ушбу фаолиятни аҳоли томорқадан самарали фойдаланиши, ноёб ўсимлик турларини кўпайтириш ва қўшимча даромад манбаи яратиш борасидаги илғор тажриба сифатида баҳолади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА