Толиблар Кобулга ҳужум бошлади
“Толибон” ҳаракати жангарилари Кобулга ҳужум бошлади, деб хабар тарқатди Рейтер агентлиги Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотига таяниб.
РИА Новостининг хабар беришича, толиблар пойтахт ғарбидаги Кобул университетини назоратига олган, шунингдек пойтахт туманларининг бирида ўз байроқларини кўтарган.
Кобул ҳукумат назорат қилиб турган энг йирик шаҳар ҳисобланади.
Бундан аввал толиблар Афғонистоннинг барча чегара ўтиш жойларини эгаллагани ҳақда хабар тарқатилган эди.