Тинчликнинг қайтиши...
Ўзбекистон Бадиий кўргазмалар дирекцияси сайтида Бадиий академия билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган туркум асарлар намойиш этиб борилмоқда.
Ғалабанинг 75 йиллиги олдидан
Ўзбекистон Бадиий кўргазмалар дирекцияси сайтида Бадиий академия билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган туркум асарлар намойиш этиб борилмоқда.
Мазкур ижодий лойиҳа ҳозирда Бадиий академия томонидан архив ташкилотлари, хусусий галереялар билан биргаликда қизғин тайёргарлик кўрилаётган "Тинчликнинг қайтиши" мавзуидаги республика кўргазмасининг ўзига хос дебочаси саналади.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон юз минглаб одамларнинг иккинчи қадрдон уйига айланди. Ўша йиллари фронтдан келаётган хабарлардан таъсирланиб, ижодкорлар ўзларининг энг сара асарларини яратди.
Уруш йилларида наинки ҳарбий госпиталлар, клублар, меҳнат жамоаларида, балки республика миқёсида кўплаб йирик бадиий кўргазмалар ташкил этилди.
Ушбу кўргазмаларда Ў.Тансиқбоев, П.Беньков, З.Ковалевская, В.Уфимцев, Л.Абдуллаев, А.Волков, О.Татевосян, А.Абдуллаев, Н.Карахан, Н.Кашина каби кўплаб рассомларнинг ижод намуналари санъат мухлислари эътиборига ҳавола этилган.
"Ҳаммаси фронт учун! Ҳаммаси ғалаба учун!" ғоясини ўзида мужассам этган асарлар ёшларни ватанпарварлик, шукроналик, фидойилик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.