Тилимизга, тарихимизга, улуғ аждодларга эҳтиром
Алишер Навоий ўзбек адабий тилининг асосчиси. Тилимизни асраб-авайлаш, ривожлантириб бориш, унинг довруғини достон қилишда буюк бобомиздан ўрнак олиш баробарида илмий-ижодий меросини янада чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Навоий давлат педагогика институти ва Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида “Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир” мавзусида ZOOM дастури орқали давра суҳбати ўтказилди.
Алишер Навоий ўзбек адабий тилининг асосчиси. Тилимизни асраб-авайлаш, ривожлантириб бориш, унинг довруғини достон қилишда буюк бобомиздан ўрнак олиш баробарида илмий-ижодий меросини янада чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, “оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод билан қарамаса. Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир.”
Сўнгги йилларда Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2015 йилда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги тарихий Мусалло майдонида жойлашган Алишер Навоий мақбарасида ободонлиштириш ишлари олиб борилган. Навоийнинг янги қабр тоши Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасида яшовчи уста сангтарош Тоҳир Раҳимов томонидан тайёрланган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ҳам буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.
Айниқса, партиямизнинг анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Навоий ворислари” кўрик-танлови айнан Президентимизнинг мазкур қарорига киритилганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
– Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бир неча йилдирки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан “Навоий ворислари” лойиҳаси ўтказиб келинади.

Ушбу лойиҳа партиянинг маънавий-маърифий соҳадаги вазифалари ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, 2018 йилда кўрик-танловнинг туман, шаҳар ва ҳудудий босқичларида Республикамизнинг 4 минг 997 та умумий ўрта таълим муассасаларидан жами 11 минг 368 нафар ўқитувчи ўз ўқувчилари билан иштирок этдилар.
Бу рақамлар 2017 йилга нисбатан иштирокчилар сонининг икки баробарга ортганини кўрсатади. Танлов натижасида Алишер Навоий ижодига бефарқ бўлмаган, унинг 50 дан 100 гача ғазалларини тўлиқ ёд оладиган ва нафақат ёд олиш, балки ғазал матнининг насрий баёнини ярата оладиган ҳамда ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бера оладиган 14 мингдан ортиқ иқтидорли ва истеъдодли ёшлар кашф этилди, – дейди вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ражабов.
Албатта, мутафаккир шоир томонидан куйланган миллий ва умуминсоний ғоялар мана неча асрларки халқларни бирдамликка, ҳамкорликка, ҳамфикрлиликка, ўзаро тушунишга чорлаб келади.
Албатта, мутафаккир шоир томонидан куйланган миллий ва умуминсоний ғоялар мана неча асрларки халқларни бирдамликка, ҳамкорликка, ҳамфикрлиликка, ўзаро тушунишга чорлаб келади.
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилиши, Алишер Навоий орденининг таъсис этилиши тилимизга, тарихимизга, қолаверса, улуғ аждодларимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром рамзидир.