Тиббиёт ходимлари спортда беллашди
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Соғлом танда — сифатли тиббиёт” шиори остида Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси таркибидаги тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида "Касаба уюшмаси кубоги" Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Шайхонтоҳур тумани спорт мактабида бўлиб ўтган мусобақаларни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ботир Исабеков очиб берди.


Пойтахт туманларидаги 1400 нафардан ортиқ иштирокчи орасидан сараланган 90 нафар тиббиёт ходими мусобақаларнинг Тошкент шаҳар босқичида қатнашди.

Якунда ҳар бир спорт тури бўйича ғолиб ва совриндорлар тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Умумжамоа ҳисобида Янгиҳаёт тумани тиббиёт ходимлари ғолибликни қўлга киритиб, 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА