Тиббиёт ходимлари туну-кун хизматда
Бухоро вилояти Олот туман тиббиёт бирлашмаси ҳудуддаги 100 мингдан зиёд аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Бухоро вилояти Олот туман тиббиёт бирлашмаси ҳудуддаги 100 мингдан зиёд аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Бирлашманинг тез тиббий ёрдам бўлимида 8 та тиббий ёрдам бригадаси ташкил этилган бўлиб, туну-кун аҳоли хизматида. Улардан бири реанимобиль, яъни реанимацион бригада ҳисобланади.


Мазкур тез тиббий ёрдам гуруҳларида жами 35 шифокор ва 103 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият юритмоқда. Улар ҳозирги пандемия даврида аҳолига ўз вақтида сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга, коронавирус хасталигининг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бормоқда.