Тезлик ва чидамлилик синови
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” доирасида спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақалар қизғин давом этмоқда.
Мусобақалар дастурига мувофиқ, талаба-спортчилар “Олимпия шаҳарчаси”, Чирчиқ давлат педагогика университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Мирзо Улуғбек туманидаги 1-сонли спорт мактаби ҳамда Миллий футбол маркази спорт иншоотларида волейбол, гандбол, 3х3 баскетбол, стол тенниси, футбол, енгил атлетика ва сузиш бўйича баҳслашмоқда.
[gallery-29842]
Бугун енгил атлетика бўйича мусобақалар ўз якунига етди. Беллашувлар давомида иштирокчилар юқори натижалар учун кураш олиб бориб, ўзларининг жисмоний тайёргарлиги ва спорт маҳоратини намоён этди.
Мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Олимпиада дастуридан ўрин олган 3х3 баскетбол, стол тенниси ва сузиш бўйича баҳслар 8–9 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Айни пайтда футбол, волейбол ва гандбол мусобақалари қизғин паллага кириб бормоқда.
“Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” 10 июнга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА