Теннисчимиз Туркияда вице-чемпион бўлди
Туркиянинг Анталия шаҳрида M25 таснифига кирувчи халқаро теннис турнирида Сергей Фомин яккалик ва жуфтлик баҳсларида муваффақиятли иштирок этди.
Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин яккалик беллашувларнинг финал босқичида украиналик Олексей Крутихга уч сетда 6:7, 6:3, 7:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Натижада эса нуфузли мусобақанинг вице-чемпионига айланган ҳолда 2701 АҚШ доллари пул мукофоти ва 16 рейтинг очкосини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирнинг жуфтлик баҳсларида Сергей Фомин нейтрал теннисчи Павел Вербин билан тандемда финалга қадар барча рақибларини енгган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА