Теннис: Султонов “Challenger 75”нинг саралашида ғалаба қозонди
Чехиянинг Либерец шаҳрида теннис бўйича ўтаётган “Challenger 75” тоифасидаги халқаро турнирнинг саралаш мусобақаларида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мукофот жамғармаси 97 минг 640 доллардан иборат турнирнинг саралаш мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов аввалига чехиялик Доминик Речекни 6/3, 6/2 ҳисобида мағлуб этди.
Асосий турга йўлланма тақдим этадиган саралаш мусобақаси финалида Султонов украиналик Александр Брайнни мағлуб этди.

2 соату 14 дақиқа давом этган ўйинда Султонов рақибини 3/6, 6/3, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақанинг финал босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.
Бугун, 28 июль куни халқаро турнирнинг асосий баҳси саналган 1/8 финалида Султонов хорватиялик Дуе Айдукович билан куч синашади.
Турнир 2 августга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА