Телевизор экспорти ҳажми 35 фоизга ошди
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб шароитга қарамасдан жорий йилнинг 10 ойи давомида мамлакатимиздан 13,8 миллион доллар қийматидаги 119 минг 425 дона телевизор экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга кўп, демакдир.
Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, телевизорларнинг 32 фоизи Озарбайжон, 24 фоизи Қозоғистон, 21 фоизи Россия ва 8 фоизи Украинага экспорт қилинган. Жорий йилда телевизорлар экспорти Қирғизистон ва Тожикистонга 2,2 баробарга ошган.
2020 йилдан бошлаб Грузия ва Туркияга юртимиздан телевизорлар экспорти йўлга қўйилди.
ЎзА