Тайинлов: Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи тайинланди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди.
Полковник Муҳиддин Жўраев Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник Муҳиддин Жўраев 2014-2016 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи, 2018-2019 йилларда ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2020 йилнинг февралида эса Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган, 2020 йил сентябр ойида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
М.Сулаймонов, ЎзА