Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳокими Азиз Эргашев Хитой Халқ Республикасига амалий хизмат сафари доирасида қатор муҳим музокаралар ўтказди.

Ушбу ташриф жорий йил декабрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи чоғида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берилган топшириқлар, жумладан Бахмал туманида туризмни ривожлантириш ва ҳудуд иқтисодиётини янги босқичга олиб чиқиш вазифалари ижроси доирасида ташкил этилди.

Хитой Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда “China State Construction Engineering Corporation”, “COFCO Corporation”, “China Datang”, “SPIC”, “CPNL” каби 20 дан ортиқ йирик компания ва корпорациялар вакиллари иштирок этди. Унда Бахмал туманининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасидаги имкониятлари, истиқболли инвестиция лойиҳалари атрофлича тақдим қилинди.

Учрашувлар давомида яйлов ер майдонларидан илмий ёндашув асосида самарали фойдаланиш, ҳосилдорлиги юқори дон-дуккакли экинлар етиштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган корпорация ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.  

Шунингдек, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, замонавий агротехнологиялар, рақамли фермерлик, уруғчилик, чорвачилик ва озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишларида аниқ таклифлар илгари сурилди.

Музокараларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, илғор технология ва тажрибани жорий этиш орқали туманнинг барқарор ривожланишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, тадбир иштирокчиларига Бахмал табиати, инфра тузилмаси, иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалигини намоён этувчи видео ролик ҳам намойиш этилди.

Шу ўринда мазкур музокаралардан сўнг Бахмал туманининг туризм салоҳияти Хитой Халқ Республикасининг йирик инвесторлари томонидан юқори баҳоланганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Ушбу хизмат сафари Президент топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш, Бахмал туманининг халқаро иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда ҳудуднинг узоқ муддатли тараққиёти учун мустаҳкам замин яратишга қаратилган муҳим қадам сифатида алоҳида аҳамият касб этади.

Абдужалол Қаюмов (сурат), ЎзА мухбири

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташрифдан сўнг: Бахмал тараққиёти учун керакли ҳамкорлик