Ташрифдаги топшириқлар ижроси амалда
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10 февраль куни Жиззах вилоятида бўлиб, ҳудудлардаги амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, янгидан очилган олий таълим муассасаси ва объектлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди ҳамда улар билан мулоқот қилди.
Аҳоли фаровонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт ривожида йирик лойиҳалар муҳим аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари Жиззахга ташрифи давомида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувда ҳамда фаоллар билан ўтган йиғилишда, вазирлар, мутасадди раҳбарлар зиммасига қатор топшириқ ва вазифалар юклади.

Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида республика Қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вилоятнинг Ғаллаорол туманида хизмат сафарида бўлди.

Сафар давомида туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни янада такомиллаштириш учун тумандаги “Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти”да замонавий лаборатория ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. А.Воитов фермер, деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммо ва таклифларни тинглаб, уларни ижроси юзасидан мутасадди раҳбарларга кўрсатма ҳамда топшириқларни берди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА