Тараққиётга тушов (+видео)
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳудудларда соҳа ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, профилактика чора-тадбирларини ташкил этиш мавзусида очиқ мулоқот ҳамда семинарлар ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди. Унда вазирликнинг коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий-назорат хизмати ходими Ғ. Содиқов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳ. Мамадиев, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари, туман, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлари, мактаб директорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб иштирокчиларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тайёрланган мавзуга оид видеоролик намойиш этилди. Унда коррупциянинг аянчли оқибатлари кўрсатиб берилди.
Семинар-мулоқотда давлат харидларида очиқликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг салбий оқибатлари, тизимда йўл қўйилаётган коррупцион ҳолатлар, уларни бартараф этиш, тизим вакиллари, айниқса, раҳбар ходимларнинг масъулияти, жавобгарлиги, огоҳлиги хусусида атрофлича сўз юритилди.
[gallery-20400]
– Таълим тизимидаги коррупцион ҳолатлар жамиятимиздаги энг аянчли кўринишлардан биридир, – дейди Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев. – Нафақат тизимни, балки бутун жамиятни издан чиқарадиган, юрт тараққиётига, ёш авлод тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган ушбу иллатга қарши курашиш ҳар бир зиёлининг, айниқса, тизим раҳбарларининг биринчи галдаги вазифасига айланиши керак.
Семинарда мутахассислар томонидан мавзуга доир маърузалари тингланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VXakm23KojA" title="Тараққиётга тушов" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (видео ва сурат), ЎзА