Таълим тизимида коррупция борми?
Коррупциясиз таълимга ҳисса қўшинг.
Онлайн ижтимоий сўровда иштирок этиб шу каби саволларга жавоб беринг. Коррупциясиз таълимга ҳисса қўшинг.
Бош прокуратура томонидан таълим тизимини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, умумтаълим муассасаларида ота-оналарнинг норозиликларига сабаб бўлаётган салбий ҳолатларни таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда интернетдаги ижтимоий тармоқларда онлайн-сўров ўтказилиши йўлга қўйилди.
Бош прокуратура умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини оширилишини ҳамда моддий-техника базасидан самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш мақсадида мазкур онлайн-сўровда фаол иштирок этишингиз сўрайди.