Талабалар янги ўқув йилини янги бинода бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ургaнч дaвлaт университетида янги ўқув йили бошланишигa бaғишлaнгaн тaдбир ҳaмдa янги барпо этилган ўқув биносининг очилиш мaросими бўлиб ўтди.
Янги ўқув йилининг бошланишини университет ўқитувчи ва талабалари ўзгача ҳаяжон билан қарши олди. Боиси, қарийб бир йил мобайнида қуриб битказилган 2 минг ўринга мўлжалланган 7 қаватли смарт ўқув биноси улар ихтиёрига топширилди.
Маросимда республикамизнинг бир гуруҳ таниқли академиклари, университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
[gallery-13452]
Тадбирни университет ректори Б.Aбдуллаев кириш сўзи билан очиб, мустақиллигимизнинг 32 йиллиги ва янги ўқув йилининг бошланиши билан барчани қизғин табриклади. Талабаларга келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.
Таъкидлаш керак, институтнинг янги ўқув биноси замонавий архитектура-шаҳарсозлик талаблари асосида, 46 миллиард сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан бунёд этилди. Унда 51 та ўқув-аудитория, физика ва биология йўналишларига мослаштирилган 12 та замонавий ўқув-лаборатория, 8 та 100 ўринли маъруза зали, компьютер хоналари мавжуд.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА