Талабалар учун фильмлар намойиши
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ташаббуси билан юртимиздаги олий таълим муассасаларида талабалар учун бадиий фильмлар намойиши давом этмоқда.
Самарқанд давлат ветеринария институти, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида талабаларга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Фариданинг икки минг қўшиғи", "Тенгиз", “Сумбул” ҳамда “Маъсума” бадиий фильмлари намойиш этилди.
ЎзА